Фото: Bloomberg
Исроилда вазирлар ва уларнинг ходимларига давлат телефонларига хорижий давлатлар томонидан бошқариладиган иловаларни ўрнатиш тақиқланади.
Тақиқ, хусусан, TikTok ижтимоий тармоғига тегишли. Тегишли қонун лойиҳаси кнессет аъзоси Орит Фаркаш-Хакоэн томонидан киритилган.
Қонун лойиҳаси ҳам коалиция, ҳам мухолифат томонидан кенг қўллаб-қувватланган. Депутатнинг таъкидлашича, шунга ўхшаш тақиқ аллақачон АҚШ, Австралия, Канада, Ҳиндистон ва Европа Иттифоқининг бир қатор мамлакатларида қабул қилинган. Фаркас-Хакоэннинг тушунтиришича, тақиқ ҳукумат телефонларидан маълумотларни ўғирлаш хавфининг олдини олишга қаратилган. У маълумот олиш мумкин бўлган давлатлар қаторида Хитой, Россия ва Эронни тилга олган.
Қонун лойиҳаси Миллий хавфсизлик кенгаши, TikTok ва Махфийлик идораси вакилларини ўз ичига олган қўмита йиғилишида муҳокама қилинганидан кейин тақдим этилган.
Ҳозирда 20 га яқин исроиллик вазирлар, жумладан, ҳарбий-сиёсий вазирлар маҳкамаси аъзолари TikTok’да профилга эга. Ижтимоий тармоқда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг саҳифаси ҳам мавжуд. Исроиллик TikTok фойдаланувчиларининг умумий сони тахминан 3,8 миллионни ташкил этади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)
Гренландия етакчиси Трамп билан учрашишга тайёрлигини айтди
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда