09:25 / 19.08.2024
93

Ғазода кўплаб исроиллик аскарлар ўлдирилди ва яраланди

Ғазода кўплаб исроиллик аскарлар ўлдирилди ва яраланди
Фото: Anadolu Agency
Ҳамаснинг ҳарбий қаноти «Иззаддин ал-Қассам бригадалари» Ғазо сектори жанубидаги Хон-Юнус шаҳрига қуруқликдан ҳужум уюштирган исроиллик аскарларни ўлдиргани ва яралаганини маълум қилди.

«Иззаддин ал-Қассам бригадалари» баёнотида айтилишича, Хон-Юнуснинг Ҳамад ҳудудида исроиллик аскарлар турли хил портловчи қурилмалар билан портлатилган, улар ҳалок бўлган ва яраланган.

Баёнотга кўра, Исроил аскарлари Ҳамаднинг Ал-Ҳавуз ҳудуди ғарбида ўққа тутилган.

Бу маълумотларга кўра, Ғазо шаҳридаги Тел ал-Ҳева ҳудудида 10 нафар исроиллик аскардан иборат гуруҳ пиёдаларга қарши ракета билан нишонга олинган.

16 август куни куни Исроил армияси матбуот котиби Авичай Адраи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида янги харитани эълон қилди ва Дайр ал-Балоҳ шаҳри шарқидаги ҳудудларни ҳамда Хон-Юнусдаги Ал-Қарара, Ал-Маваси, Жала, Ҳамад, Наср мавзеларини эвакуация қилишни талаб этди.

Шуниси эътиборга лойиқки, Адраи тақдим этган харитада Исроил «хавфсиз ҳудуд» деб эълон қилган ва 1 миллиондан ортиқ кўчирилган фаластинликлар бошпана топган Маваси қисмлари ҳам бор.

16 август куни Исроил ҳарбий самолётлари тинч аҳоли пунктлари жойлашган Ҳамад ҳудудидаги бир қанча уйларни вайрон қилган.

Қатар давлатининг собиқ амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний номини олган, 2500 хонадонга эга Ҳамад мавзеси 2012 йилда Ғазони қайта қуриш дастури доирасида Доҳадан 407 миллион долларлик хайрия ҳисобидан барпо этилган.

2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари натижасида 40 минг 99 фаластинлик, жумладан, 16,314 нафар бола ва 10 980 нафар аёл ҳалок бўлди, 92 609 нафари яраланди.

Минглаб ҳалок бўлганларнинг жасадлари вайроналар остида қолмоқда, фуқаролик инфратузилмаси ҳам йўқ қилиняпти: одамлар бошпана топадиган касалхоналар ва таълим муассасаларига ҳужумлар уюштирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ғазода кўплаб исроиллик аскарлар ўлдирилди ва яраланди