Фото: Россия ИИВ Челябинск вилояти бўйича бош бошқармаси
Москвада Россия фуқаролигини олган ўнлаб муҳожирларга ҳарбий рўйхатга олиш учун чақирув қоғозлари тарқатилди. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.
Маълум қилинишича, рейдлар Москва шарқидаги “Шелковская” метро бекати ёнидаги автовокзалда, шунингдек, сабзавот бозори ва ҳостелларда амалга оширилган. Қайси мамлакатдан келганлар чақирув қоғозларини олгани айтилмаган.
Бир неча кун аввал Санкт-Петербургда ҳам мигрантларнинг иш жойларига кенг кўламли рейд уюштирилган. 250 дан ортиқ полициячилар шаҳарнинг йирик улгуржи бозорларига бориб, у ерда текширилган 2 минг нафар ходимдан Россияда ноқонуний равишда бўлган 100 дан ортиқ муҳожирни аниқлаган. Уларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида иш қўзғатилган. Эндиликда депортация қилиш масаласи ҳал қилинмоқда.
Ҳарбий рўйхатга турмаганлар Россия фуқаролигидан маҳрум қилинади
Июль ойининг охирида Россия Давлат думаси депутатлари фуқароликни олган, аммо ҳарбий рўйхатдан ўтмаганларни фуқароликдан маҳрум қилиш имконини берувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Ҳужжатда, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги органлари Россия паспортини олган эркаклар ҳақидаги маълумотларни ҳарбий рўйхатга олиш реестрига юбориши кўзда тутилган.
Бундан олдин Давлат думаси Россияда яшаган собиқ муҳожирлар учун ҳарбий хизматга чақирув ёшини ошириш ва армияда хизмат муддатини 2 йилгача узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалганди.
2024 йил февраль ойида Россия парламенти қуйи палатаси депутатларининг бир гуруҳи Россия фуқаролигини кейинчалик олган шахслар учун ҳарбий хизматга чақирув ёшини 50 ёшгача кўтариш ташаббусини илгари сурган. Аммо кўп ўтмай дума раиси Вячеслав Володин томонидан билдирилган танқидий фикрлардан сўнг, мазкур таклиф қайтарилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)
Гренландия етакчиси Трамп билан учрашишга тайёрлигини айтди
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди