Фото: Reuters
ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторидаги ўт очишни тўхтатиш бўйича олиб борилган билвосита музокараларнинг сўнгги босқичидаги таклифларни рад этди. Бу ҳақда ҳаракат баёнотига асосланиб, DPA агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ҲАМАС яҳудий давлати илгари сурган янги талабларни қабул қилишдан бош тортган.
“Воситачилардан Доҳадаги музокараларнинг сўнгги босқичида нималар муҳокама қилинганини билиб олгач, Нетаньяху келишувга тўсиқ бўлишда давом этаётганига яна бир бор амин бўлдик”, дейди Фаластин ҳаракати вакиллари.
Улар Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху “воситачиларнинг саъй-ҳаракатларини барбод қилиш ва урушни чўзиш учун янги шарт-шароитлар ва талабларни ўртага ташлайвергани”ни қайд этди.
ҲАМАСни Исроилнинг Ғазо секторининг бир нечта нуқталарида, жумладан, Миср билан чегарада жойлашган Филаделфия йўлагида ҳарбий иштирокини сақлаб қолиш нияти қондирмади.
Ғазо бўйича барчага маълум таклиф уч босқичли жараённи назарда тутади, унинг давомида ҲАМАС 7-окйтабр куни Исроилдан ўғирлаб кетилган барча гаровга олинганларни озод қилади. Бунинг эвазига Исроил ўз кучларини Ғазо секторидан олиб чиқиши ва фаластинлик маҳбусларни озод қилиши керак. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)
Гренландия етакчиси Трамп билан учрашишга тайёрлигини айтди
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди