Исроил пойтахти Тел-Авивда портлаш юз берди

Исроил пойтахти Тел-Авивда портлаш юз берди
Фото: Jack GUEZ / AFP
Исроил пойтахти Тел-Авивда содир бўлган портлашда бир киши ҳалок бўлди, бир киши оғир яраланди.

Исроил полицияси матбуот хизмати баёнотида, Тел-Авивдаги Лаҳи кўчасида портлаш содир бўлгани айтилади. Ушбу маълумотларга кўра, ҳозирча шахси аниқланмаган 1 киши ҳалок бўлган, яна бир киши жароҳатланган. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган.

Исроил давлат телевидениеси KAN хабарига кўра, портлаш оқибатида 50 ёшлардаги бир эркак ҳалок бўлган. Исроилнинг ички разведка ташкилоти «Шин-Бет» теракт эҳтимолини баҳолаш учун терговда иштирок этмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар