14:20 / 19.08.2024
69

Исроил 450 минг фаластинликни «хавфсиз зона»дан кўчиб кетишга мажбур қилмоқда

Исроил 450 минг фаластинликни «хавфсиз зона»дан кўчиб кетишга мажбур қилмоқда
Фото: Anadolu Agency
Деярли 450 минг фаластинлик Ғазо секторининг аввалроқ Исроил ҳарбийлари «хавфсиз зона» деб эълон қилинган ҳудудларини тарк этишга мажбур. Бу ҳақда Фуқаролик мудофааси бошқармасининг Ғазо секторидаги вакили Маҳмуд Басал маълум қилди.

Унга кўра, Исроил Хон-Юнус шаҳрининг шарқий ва марказий қисмлари аҳолисини, шунингдек, Дайр ал-Балоҳ шаҳри, Ал-Мағози ва Аз-Зувайда туманларида бошпана топган фаластинликларни эвакуация қилишни режалаштирмоқда.

«Бу гуманитар вазиятни янада ёмонлаштиради», - дея огоҳлантирди у.

Маҳмуд Басал «зўравонлик ва очарчилик билан қўрқитиш» орқали мажбуран кўчириш халқаро ҳуқуққа зид эканлигини эслатди.

Унинг таъкидлашича, исроиллик ҳарбийлар Хон-Юнус ва марказий Ғазо минтақасидаги қочқинлар лагерларида яшовчи фаластинликларни бир неча бор кўчирди.

Басал БМТ ва Халқаро судни «Исроилга Ғазо секторидаги фаластинликларни кўчириш сиёсатини тўхтатиш учун босим ўтказишга» чақирди.

Бир кун аввал Исроил армияси матбуот котиби Авичай Адраи Мегази тумани бир неча қисмларини, шунингдек, Ғазо секторининг марказий қисмидаги Фарук ва Амал ҳудудларини эвакуация қилишга чақирди.

Ғазо сектори аҳолисининг 90 фоизи Исроил армиясининг ҳужумлари туфайли уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Кўплаб фаластинликлар вақтинчалик чодирларда яшашга мажбур.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил 450 минг фаластинликни «хавфсиз зона»дан кўчиб кетишга мажбур қилмоқда