Фото: president.gov.ua
Украина Россиянинг Курск вилоятидаги ҳарбий амалиётини давом эттирмоқда. Мамлакатнинг 92 та аҳоли пункти аллақачон Украина Қуролли кучлари назорати остида. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский маълум қилди.
Қайд этилишича, Украина ҳарбийлари Курск вилояти ҳудудининг 1250 квадрат километрдан ортиқ қисмини назорат қиляпти.
«Бугунги кунда ҳарбий кучларимиз душманнинг 1250 квадрат километрдан ортиқ ҳудуди ва 92 та аҳоли пунктини назорат қилмоқда», деди Зеленский. Унга кўра, Украина учун асирларни айирбошлаш фонди ҳам тўлдирилмоқда.
«Умуман олганда, бу операция украиналикларни рус асирлигидан озод қилиш жараёнидаги энг катта сармоямиз бўлди, биз бир операцияда энг кўп рус асирларини қўлга киритдик ва бу ҳаракатларимиз давом этмоқда», деди Зеленский.
Унинг таъкидлашича, бир неча ой олдин дунёда кўпчилик бундай операцияга ишонмаган ва Россия ҳудудига бостириб киришни энг катта «қизил чизиқ» деб ҳисоблаган.
«Шунинг учун ҳам аскарларимизнинг ҳақиқий тайёргарлиги ҳақида ҳеч ким эшитмаган. Энди жангчиларнинг ҳақиқий муваффақиятини кўриб туришибди, чегаранинг нариги томонидаги фаол ҳаракатларимиз ва Путин ўз ҳудудини ҳимоя қила олмаслиги кўп нарсадан далолат беради», деди Зеленский.
Украина раҳбарининг қўшимча қилишича, Курск вилоятидаги операция Россия террорига қарши энг самарали чора бўлиб, тажовузкор давлат учун вазиятнинг ҳақиқий мураккаблашишини таъминлайди.
«Иккинчидан, бизда жуда муҳим мафкуравий ўзгариш бор, яъни: баъзи шерикларнинг урушни баҳолашда айтган «қизил чизиқлари» Суджа яқинида парчаланиб кетди», деди Зеленский.
Унинг таъкидлашича, дунё кўрмоқда: бу урушда ҳамма нарса фақат жасоратга боғлиқ — Украина ва ҳамкорларининг жасоратига.
«Шерикларимиз бундай дадилликда биз билан ҳамоҳанг бўлиши муҳим, шунда Россиянинг адолатли тинчликдан бошқа қадами қолмайди», деб таъкидлади Зеленский ва ҳамкорларнинг қуролларидан Россия бўйлаб зарба беришга рухсат сўради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)
Гренландия етакчиси Трамп билан учрашишга тайёрлигини айтди
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда