07:00 / 20.08.2024
126

Маск Қодировга Cybertruck бергани ҳақидаги хабарларни рад этди

Маск Қодировга Cybertruck бергани ҳақидаги хабарларни рад этди
Фото: “Дарё” коллаж
Илон Маск Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга Tesla Cybertruck электр пикапини бергани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Миллиардер “Маск Американинг санкцияланган душманларига ҳарбий хизматга яроқли машиналар етказиб бераётганидан” ҳайратлангани учун ижтимоий тармоқ Х фойдаланувчисини “қолоқ” деб атади.

"Сиз шунчалик қолоқмисиз, мен рус генералига Cybertruck бердим деб ўйлайсизми? Бу ҳайратланарли", деб ёзди Tesla раҳбари.
17 август куни Қодиров Telegramъда пулемёт ўрнатилган Cybertruck видеосини эълон қилган эди.

Фото: Видеодан кадр
"Биз ҳурматли Илон Маскдан Tesla кибер юк машинасини олдик. Мен янги технологияни синаб кўрганимдан хурсанд бўлдим ва шахсан амин бўлдимки, унинг “Киберҳайвон” деб номланиши бежиз эмас", деди Чеченистон раҳбари.

У пикап Россиянинг Украинадаги “махсус ҳарбий операцияси” ҳудудига юборилишини қўшимча қилган ва Илонга гўёки машина билан таъминлагани учун миннатдорчилик билдирган.

Илон, раҳмат! Грознийга келинг, сизни энг азиз меҳмоним сифатида қабул қиламан! Бизнинг Россия ТИВ бундай саёҳатга қарши бўлади деб ўйламайман. Ва, албатта, биз сизнинг янги ишланмаларингизни кутамиз”, дея хулоса қилган эди Қодиров.

Маскнинг Қодировга жавоби эълон қилингандан бир оз ўтиб, Чеченистон раҳбари яна Tesla асосчисига мурожаат қилди:
"Илон, қолоқ одамларга ва сотқин оммавий ахборот воситаларига эътибор берманг. Улар билан чалғимаслигингиз керак, ишонинг. Янги чўққиларни забт этишда давом этинг. Сизнинг ишланмаларингиз бизга катта ёрдам бермоқда!"

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Маск Қодировга Cybertruck бергани ҳақидаги хабарларни рад этди