Фото: Business тодай
Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп сайловда ғалаба қозонса, тадбиркор ва миллиардер Илон Маскни ўзининг маслаҳатчиси сифатида кўришни исташини маълум қилди.
Маскни маслаҳатчи ёки вазирлар маҳкамаси аъзоси лавозимига тайинлаш ҳақида ўйлайсизми, деган саволга Трамп ижобий жавоб берган: "У жуда ақлли йигит. Албатта, агар у хоҳласа, мен буни албатта қилардим. У ажойиб йигит".
Аввалроқ Трамп Маск билан онлайн суҳбат чоғида Вашингтон ички ва ташқи сиёсатининг қатор масалалари, шунингдек, глобал кун тартибини муҳокама қилган эди. Шу билан бирга, Маск Трампнинг АҚШ президентлигига номзодлиги ҳақида фикр билдирган.
Тадбиркор Трампни рақиби Камала Ҳаррисдан кўра АҚШ президентлиги учун мақбулроқ номзод деб атаган.
19 июль куни Маск Трампнинг АҚШ вице-президенти лавозимига номзод танлашини қўллаб-қувватлаган.
WSJ нашрининг манбаларга таяниб хабар беришича, Маск Трамп номзодини қўллаб-қувватлаш учун июнь ойида тузилган сиёсий ҳаракатлар қўмитасига ойига тахминан 45 миллион доллар ажратмоқчи бўлган. АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден тадбиркорни ва унинг “бой дўстларини” сайловларни “сотиб олмоқчи”ликда айблаган.
Кейинроқ Маск Трамп кампаниясини қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратиш режасини рад этган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди