06:42 / 22.08.2024
243

Илон Маск ҳар доим шу саволни беради ва суҳбатдоши ёлғон гапирса, дарҳол билиб олади

Илон Маск ҳар доим шу саволни беради ва суҳбатдоши ёлғон гапирса, дарҳол билиб олади
Яқин кишингизнинг сирларини билмоқчи бўлсангиз, унга қандай савол беришингиз кераклиги билан ўртоқлашамиз.

Ёлғонни аниқлашнинг энг самарали усули — тана тили ва физиогномикани таҳлил қилиш ҳисобланади. Масалан, сиз билан гаплашаётган одам ўнгга қараса, шунингдек, турли шошма-шошар ҳаракатлар қилса, демак, у ёлғон гапирмоқда. Бироқ бу усуллар ҳар доим ҳам самара бермайди, чунки суҳбатдошингиз асабийлашаётган бўлиши мумкин, бунинг натижасида унинг нигоҳи тезлашади ва ғайритабиий ҳаракатлар қилади. Шунинг учун одам алдашга мойиллигини аниқлашнинг энг яхши усули — тўғри саволлар беришдир.

Мисол учун, Tesla ва Space Х компаниялари асосчиси Илон Маск 2017 йилги Бутунжаҳон саммитида айнан шу савол билан ўртоқлашди. Маск талабгорлар билан учрашганда уларнинг ҳар биридан: “Сиз дуч келган қийинчиликлар ва уларни қандай ҳал қилганингиз ҳақида сўзлаб беринг” деб сўрайди. Шундан сўнг у одамда иккита вариант бўлади — батафсил ёки умумий жумлалар билан жавоб бериш.

Агар талабгор батафсил жавоб берса, демак, у иш берувчидан бирор нарсани яширмайдиган ҳалол одам. Бунинг боиси шундаки, у муваффақиятсизликларини бемалол тан олади ва раҳбар олдида обрўси тушишидан қўрқмайди, чунки ҳақиқат унинг учун қадрлироқ.

Агар талабгор умумий жумлалар билан жавоб берса, демак, у ёлғон гапиришга мойил. Гап шундаки, ёлғон гапирганимизда ҳақиқатни ошкор қиладиган кераксиз тафсилотларни айтишдан қўрқамиз. Шунинг учун батафсил эмас, балки имижимиз учун хавфсиз деб ҳисоблаган нотўғри ва ёдлаб олинган жумлалар билан гапирамиз.

Когнитив психологияда бу усул “ахборотни ассиметрик бошқариш” деб аталади. У нафақат суҳбатларда, балки тергов органлари ишида ҳам қўлланади. Масалан, сўроқ пайтида ходимлар кўпинча одамларга уларни батафсил ҳикоя қилишга олиб келиши мумкин бўлган саволлар беришади. Агар одам бир хил жумлалар билан жавоб берса ва тафсилотларни ошкор қилмаса, демак, у ортиқча гапиришдан қўрқади.

Дарвоқе, фақат шу конкрет саволнигина эмас, балки бошқа саволларни ҳам бериш мумкин. Агар кимдир сизга ёлғон гапирса, у ҳар доим умумий жумлалар билан жавоб беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Илон Маск ҳар доим шу саволни беради ва суҳбатдоши ёлғон гапирса, дарҳол билиб олади