Фото: Видеодан кадр
Украина ҳарбийлари Краснодар ўлкасидаги “Кавказ” портида ёнилғи цистерналари ортилган темир йўл паромига ҳужум қилди. Натижада паромда ёнғин чиқиб, чўкиб кетди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Украина ҳарбий денгиз кучлари спикери Дмитрий Плетенчук паромга ҳужум қилинганини тасдиқлаб, у қонуний нишонга айланганини айтди.
Бу паром оккупация кучларини, биринчи навбатда, ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш учун Россия ҳарбий логистикасининг энг муҳим бўғинларидан бири бўлиб, бундан ташқари, у, албатта, қурол-яроғ ташиган, деди Петеленчук.
У паромга қандай қурол билан зарба берилганини ошкор қилмади. Ёнилғи цистерналари ортилган темир йўл паромига 22 август куни ҳужум қилинган. Ёнғин бошланганидан кейин у сув тубига чўкиб кетган. Краснодар ўлкасининг Темрюк тумани раҳбари Фёдор Бабенков паромда 30 та ёнилғи цистерналари бўлганини айтган.
“Кавказ” порти Қора денгиз-Азов ҳавзасидаги юк айланмаси бўйича Новороссийск портидан кейин иккинчи ўринда туради. У Россия томонидан аннексия қилинган Қримни материкдан ажратиб турувчи Керч бўғозида жойлашган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди
Польша Украинага қўшинлар юборишдан бош тортди
Россияда ўзбекистонлик блогер қўлга олинди