Фото: Entrepreneur.com
Amazon’да маҳсулотлар бўйича катта техник менежер лавозимида ишловчи ходимнинг компаниядаги иши ҳақида интернетга жойлаган пости муҳокамаларга сабаб бўлди. У бир ярим йил давомида ҳеч қандай муҳим вазифани бажармаган, аммо бу вақт ичида тахминан 555 минг доллар маош олган.
Ходим илгари Google’да дастурчи бўлган, ишдаги қисқартиришлар сабаб у ердан кетган. Шундан сўнг у Amazon’га қабул қилинган. Эркак ўз олдига кам ишлаб, кўп пул топиш мақсадини қўйган ва бунга эришган.
У сўнгги бир ярим йил ичида ҳафтасига саккиз соат вақтини ишга сарфлаган — бу, асосан, йиғилишларда қатнашишдан иборат эди. Бир ярим йил ичида эркак бор-йўғи еттита вазифани якунлаган. Яна бир топшириқ ChatGPT нейрон тармоғи ёрдамида 3 кунда бажарилган, аммо, ходим раҳбариятга бунинг учун 3 ой вақт кетганини айтган.
Дастурчининг таъкидлашича у деярли барча ишни бошқа ҳамкасблари зиммасига юклаб келган. Шунга қарамай, унинг иш ҳақи йилига 370 минг долларни ташкил қилган.
Тармоқ фойдаланувчилари ушбу постга фаол муносабат билдиришди. Кўпчилик бу улар учун орзудаги иш эканини таъкидлади. Бошқалар йирик технологик компанияларнинг корпоратив маданиятидаги чуқур муаммолар ходимларга минимал ҳаракат билан катта маош олиш имконини бераётганини таъкидлади.
Ушбу пост Amazon раҳбариятига етиб борса, ҳаммаси ўзгариши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганлар ҳам бўлган. Яна бир гуруҳ фойдаланувчилар маҳсулотлар бўйича катта техник менежерлар ўзи ҳеч бир компанияда тайинли иш қилмаслигини иддао қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди
Польша Украинага қўшинлар юборишдан бош тортди
Россияда ўзбекистонлик блогер қўлга олинди