07:52 / 25.08.2024
59

Британияда арилар тўдаси ҳужумига учраган эркак ўлишига бир бахя қолди

Британияда арилар тўдаси ҳужумига учраган эркак ўлишига бир бахя қолди
Фото: Sky News
Британияда Эндрю Пауэлл исмли 57 ёшли эркак арилар тўдаси ҳужуми оқибатида ҳалок бўлишига бир бахя қолди. Арилар уни 240 маротаба чаққан, деб хабар беради Sky News.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат эркак велосипедда сайр қилиб, уйига қайтаётганида содир бўлган. Кутилмаганда унга арилар ҳужум қилган. Унинг айтишича, бир неча сония ичида ҳашаротлар унинг бошидан оёғигача чақиб ташлаган. Саросимага тушиб қолган Эндрю уйига кириб, ариларни ваннадаги сув билан ювиб ташлашга уринган, аммо ҳашаротлар шу қадар кўплигидан хона уларга тўлиб қолган.

Пауэлл бир амаллаб дўстига қўнғироқ қилишга муваффақ бўлган, у эса зудлик билан тез ёрдамга мурожаат қилган. Эркак айнан шу сабаб омон қолганини таъкидлаган. Агар ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаганида у шифохонага ҳам етиб бора олмас эди, чунки Эндрю йўл-йўлакай бир неча бор ҳушини йўқотган.

Эркакка кўра, ҳужумга шу яқин атрофда ари уяси вайрон қилингани сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Нашрнинг ёзишича, агар бирор одамнинг атрофида ари айланиб қолган бўлса, энг муҳими — ундан қочмаслик лозим. Қимирламасдан туришга ҳаракат қилиш ёки, аксинча, зудлик билан бу жойдан қочиш керак.

Аввалроқ Ирландияда ҳашарот (унинг тури кўрсатилмаган) чақиши оқибатида кекса аёлнинг оёғи кесиб ташланган эди. 69 ёшли аёл уйғонганида болдирларида бир нечта кичик яраларни кўрган ва улар ўз-ўзидан битиб кетади деб ўйлаган. Аммо бу содир бўлмаган. Яраларга бир неча ҳафта ичида инфекция тушиб, оёқлар йиринглаб кетган ва улар шифокорлар томонидан кесиб ташланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британияда арилар тўдаси ҳужумига учраган эркак ўлишига бир бахя қолди