27
Гуржистон банклари АҚШ санкцияларидан кейин «Золотая корона» орқали пул ўтказмаларини тўхтатди
Фото: Flickr
Гуржистоннинг бир нечта банки «Золотая корона» пул ўтказмалари тизими билан ҳамкорликни тўхтатди. Бунга тизимни ишлаб чиқарган компаниялардан бирига нисбатан санкциялар жорий этилгани сабаб бўлмоқда.
«Фойдаланувчиларнинг маълум қилишича, TBC Bank ўз иловасидан «Золотая Корона»ни бутунлай олиб ташлаган, Rico сервиси эса олдинроқ амалга оширилган тўловларни кўрсатмаяпти, Bank of Georgia бўлса ўтказмаларни бекор қилиб юбормоқда. Credo банки ҳозирда ишлаб турибди», — дейилади хабарда.
Гуржистон ҳудудида тўлов тизими тақиқлангани тўғрисида расмий маълумот эълон қилинмади. «Золотая корона» Россиядан Гуржистонга пул ўтказмалари сони бўйича етакчи ҳисобланади.
Аввалроқ АҚШ Молия вазирлиги Россия молия бозоридаги учта компанияга нисбатан санкциялар қўллади — «Атол», «Диасофт» ва «Молиявий технологиялар маркази» (МТМ). Ушбу компанияларнинг охиргиси «Золотая корона» билан боғланган. Машҳур тўлов тизими олдинлари МТМ гуруҳида бўлган.
МТМ «Золотая корона»нинг дастурий таъминотини, жумладан мобил иловасини ишлаб чиққан. Компания карталар ва пул ўтказмалари билан ишлаш, шу жумладан, транзакциялар реестрини шакллантириш ҳамда уни тўлов тизими ва банкнинг оператив-клиринг марказига йўналтириш бўйича «Золотая корона» билан ўзаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаб келади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Судланган барча мигрантларни Россиядан чиқариб юбориш ташаббуси Давлат думасига киритилади
Украина АҚШ бомбалари билан Россия ҳудудига зарба берди (видео)
Австралияда балиқчилар тўрига илиниб қолган 13 метрли китга ёрдам кўрсатилди
Франциялик сайёҳ ўзбек эркакларининг жинсий таъқиблари ҳақида гапирди
Ҳиндистон бош вазири Модининг ошкора ва яширин мақсадлари
Путин Украинани Курск АЭСга ҳужум қилишга уринишда айблади
Ўзбекистон ва Озарбайжон биринчи хонимларининг учрашуви бўлиб ўтди
Иммунитетни инфекцияларга қарши қандай мустаҳкамлаш мумкин?