date
views 129

Рамзан Қодировнинг ўғли Адам олий мукофот билан тақдирланди

Рамзан Қодировнинг ўғли Адам олий мукофот билан тақдирланди
Чеченистон раҳбарининг ўғли, хавфсизлик бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб турган Адам Қодиров Чеченистоннинг олий мукофоти – Қодиров ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда республика миллий сиёсат, ташқи алоқалар, матбуот ва ахборот вазири Ахмед Дудаев маълум қилди.

Унинг қўшимча қилишича, бу мукофот Адамнинг юксак ахлоқий фазилатлари ва ўз ишига фидойилигининг муносиб эътирофи ҳисобланади.

«Ушбу юксак мукофот унинг фидойилиги ва юксак мақсадлар сари интилиши тимсолига айлансин, Адам Қодировга бундан кейин ҳам муваффақиятлар, илҳом ва фаровонлик тилайман!» – деб ёзди Дудаев ўзининг Телеграм-каналида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодировнинг ўғли Адам олий мукофот билан тақдирланди