date
views 107

Саратовда Украина дрони кўп қаватли уйга бориб урилди

Саратовда Украина дрони кўп қаватли уйга бориб урилди
Фото: Видеодан кадр
Украина дронлари ҳужумини қайтариш жараёнида авиатехникалардан бири Саратовдаги кўп қаватли уйга, яна бири Энгелсдаги уйнинг томига бориб урилди. Бу ҳақда Россия оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Саратов вилояти губернатори Роман Бусаргин маълумотни тасдиқлаган. Ҳодиса оқибатида тўрт киши жароҳатланган. Жабрланганлардан бири оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Қолганларга эса воқеа жойида ёрдам кўрсатилган. Энгелсдаги уйнинг томига келиб урилган дрон қолдиқлари эса 20 та машинага зарар етказган.

Россия Мудофаа вазирлиги 26 август куни тарқатган хабар кўра, тунда ва эрталаб Украинанинг 20 та дрони бир неча вилоятлар устида уриб туширилган. Энгелсда ТУ-95 стратегик бомбардимончи самолётлари жойлашган аэродром мавжуд. Дрон ҳужуми пайтида 11 та самолёт ҳавога кўтарилган. Украина дронлари айнан аэродромга ҳужум қилгани айтилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саратовда Украина дрони кўп қаватли уйга бориб урилди