13:23 / 27.08.2024
57

Дуров ҳибсга олингач, Telegram мессенжерини юклаб олиш кескин ошди

Дуров ҳибсга олингач, Telegram мессенжерини юклаб олиш кескин ошди
Фото: “медиа.вк”
Telegram асосчиси Павел Дуров ҳибсга олинганидан сўнг, мессенжернинг машҳурлиги кескин ошди. Бу ҳақда TechCrunch портали хабар берди.

26 август ҳолатига кўра, бутун дунё бўйлаб iOS’га Telegram юклаб олишлар сони олдинги кунга нисбатан 4 фоизга ошган. Дуров ҳибсга олинган Францияда эса мессенжер ижтимоий тармоқлар тоифасида App Store’даги юкланмалар бўйича етакчига айланди ва иловалар умумий рейтингида 3-ўринни эгаллади.

Одатда App Store’даги Apple рейтинги иловаларни ўрнатишлар сони, юклаб олиш тезлиги ва бошқа омилларнинг уйғунлигини акс эттиради.

App Store’нинг Америка сегментида Telegram ижтимоий тармоқлар рейтингида 3-ўринни эгаллади (26 августда 2-ўринда эди) ва дам олиш кунлари App Store’нинг энг яхши иловалари рейтингида 18-ўриндан 8-ўринга кўтарилди. Иловалар ишлаб чиқарувчиси Аppfigures маълумотларига кўра, бу Telegram’нинг платформадаги камида 2023 йил 1 январдан буён энг юқори рейтинги ҳисобланади.

Дуровнинг ҳибсга олиниши

Telegram асосчиси 24 август куни Озарбайжондан Парижга шахсий самолётида борганда Ле Бурже аэропортида қўлга олингани хабар берилганди. У француз ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан Telegram’да кибер ва молиявий жиноятлар масалаларида ҳамкорлик қилишдан бош тортганликда айбланмоқда. Франция полицияси вакилига кўра, Дуров ҳозирда миллий кибержиноятчилик ва фирибгарликка қарши кураш бошқармаси томонидан тергов қилинмоқда. Мессенжер асосчиси ҳамон ҳибсда сақланмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё