Фото: president.gov.ua
Украина ҳарбий-саноат комплексини ривожлантиришда давом этмоқда – мамлакат ўзининг илк баллистик ракетасини яратди ва синовдан ўтказди, деди президент Володимир Зеленский матбуот анжуманида.
«Украинада яна қандай янгиликлар бор? Хўш, мен бу ҳақда гапиришга ҳали эрта деб ўйладим, лекин ... Украинанинг биринчи баллистик ракетаси синови ижобий бўлди. Ҳарбий-саноат комплексимизни бу билан табриклайман», деди Зеленский.
Украина раҳбари ракета ҳақидаги бошқа маълумотни ошкор қила олмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, у жамият «мудофаа корхоналарида 24/7 режимида ишлайдиган одамларни» қадрлаши учун бу ҳақда гапиришга қарор қилган.
Матбуот анжумани чоғида Зеленский Ғарб ҳамкорлари узоқ масофага мўлжалланган қуролларини Россия ҳудудидаги ҳарбий нишонларга қарши қўллашга рухсат бериш ҳақида нима деяпти, деган саволга ҳам жавоб берди. «Улар бу ҳақда мен билан гаплашмасликка ҳаракат қилишади. Ва мен бу саволни кўтараман. Асосан, шундай: Олимпиада тугади, лекин пинг-понг қолди», деди Украина раҳбари.
25 август куни Володимир Зеленский яна бир янги қурол – Украинанинг узоқ масофали «Паляница» ракета-дронидан муваффақиятли фойдаланганини эълон қилди. У бир ярим йил ичида ишлаб чиқилган ва 600-700 километр масофагача учади. «Украинска правда» нашри ракета ҳақидаги деярли барча маълумотлар махфий эканлигини ва унинг зарба масофасида «йигирмалаб Россия ҳарбий аэродромлари» борлигини ёзди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди