Фото: Getty Images
Меtа корпорацияси раҳбари Марк Цукерберг Оқ уй томонидан COVID-19 пандемияси даврида компаниясига босим ўтказилгани ҳақида маълум қилди.
Цукербергга кўра, АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятининг юқори мартабали амалдорлари Facebook’даги коронавирус билан боғлиқ айрим контентларни “цензурадан ўтказишни” талаб қилган.
Шунингдек, амалдорлар бир неча ой давомида Facebook’дан “COVID-19 билан боғлиқ баъзи контент, жумладан, ҳазил ва киноя”ни олиб ташлаш ёки чеклашни сўраган. Компания буни қилишдан бош тортганида, уларнинг ҳафсаласи пир бўлган.
“Ҳукумат босими нотўғри бўлганига ишонаман ва биз бу ҳақда очиқроқ гапирмаганимиз учун афсусдаман”, дейди Цукерберг.
Меtа раҳбари ўз корпорациясининг бу борадаги баъзи қарорлари нотўғри бўлиши мумкинлигини истисно этмаган ва компания келажакда бундай босимга қарши курашишига ваъда берган.
2021 йил август ойида Меtа корпорацияси COVID-19 ҳақидаги нотўғри маълумотлар туфайли Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларидаги 20 миллиондан ортиқ постларни ўчириб ташлашини эълон қилганди. Бундан ташқари, вакциналар ҳақидаги сохта хабарларни тарқатишда гумон қилинган юзлаб аккаунтлар ўчирилгани маълум қилинган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди