© Sputnik / Алексей Филиппов
Россия расмийлари ҳозир ядро қуролидан фойдаланиш доктринасига аниқлик киритмоқда. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Яман ташқи ишлар вазирлиги раҳбари билан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
“Америкаликлар учинчи жаҳон уруши ҳақидаги гапларни, худо асрасин, агар у рост бўлса, фақат Европага таъсир қилиши билан боғлашади. <...> Ва бу вазиятда <...> бизда ўз доктринамиз борлигини, шу жумладан, ядро қуролидан фойдаланиш доктринасига эга эканлигини тушуниш жуда муҳим, айтмоқчи, ҳозир аниқлик киритилмоқда ва бу ҳақда Америка раҳбарлари жуда яхши билишади”, — деди Россия ташқи ишлар вазири.
Владимир Путин июнь ойи охирида Россия ядровий доктринасига ўзгартиришлар киритиши мумкинлигини маълум қилди. Унинг тушунтиришича, тузатишлар ядро қуролидан фойдаланиш чегарасини пасайтириш имконияти ҳақидаги муҳокамалар фонида амалга оширилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, ўта кам қувватли портловчи ядровий қурилмалар ишлаб чиқилмоқда, Ғарбдаги эксперт доираларида эса бундай қуроллардан фойдаланиш мумкинлиги ва бунинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ деган фикрлар мавжуд.
Россия раҳбарининг бу баёнотидан кейин АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили РИА Новости агентлигига Вашингтон Москва билан Украина можаросига ҳавола қилмасдан ядровий хавф ва қурол назорати масалаларида гаплашишга очиқлигини айтди. Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, АҚШ нафақат ядровий хавфларни, балки Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича шартнома вориси бўладиган келишув форматини ҳам муҳокама қилишга тайёр. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари