11:01 / 29.08.2024
85

Қирғизистонда Салимбойваччага алоқадор эркак қўлга олинди (видео)

Қирғизистонда Салимбойваччага алоқадор эркак қўлга олинди (видео)
Фото: Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси
Қирғизистоннинг Боткен вилоятида Салим Абдувалиевга (Салимбойвачча номи билан танилган) алоқадор эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди.

Қўлга олинган шахс 1956 йилда туғилган. У Боткен вилоятининг Қизил-Қия шаҳрида қўлга олиниб, давлат қўмитасининг маҳаллий бўлимига олиб келинган.

“Тергов натижаларига кўра, гумонланувчи Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан қидирувга берилган уюшган жиноятчи гуруҳ раҳбари Абдувалиев Салимбойнинг жиноий фаолиятига жалб қилинган. Шунингдек, у аввалроқ Тошкент шаҳрида Абдувалиев билан алоқаси учун ҳибсга олинган 1978 йилда туғилган З.Э. билан биргаликда суратга тушган”, дейилади хабарда.

Ушланган шахс тергов тадбирларини ўтказиш ва Салимбойваччага алоқасини аниқлаш учун Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига олиб келинган. Натижада 68 ёшли эркак криминал идеологияни рад этиб, давлат ривожланишининг ижобий тенденцияларини таъкидлаган ва Қирғизистон президентининг жиноятчи тузилмаларга қарши кураш сиёсатини қўллаб-қувватлашини билдирган.

Маълумот ўрнида, 1950 йилда туғилган Абдувалиев Салим Киргизбаевич Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-модда 1-қисми (ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш) айбловида гумонланиб ҳибсга олинган эди. Март ойи охирида чиқарилган ҳукм Абдувалиев учун 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши учун асос бўлди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда Салимбойваччага алоқадор эркак қўлга олинди (видео)