11:03 / 10.03.2015
6 891

Путин хорижда пул сақлаши тақиқланадиган мансабдорларнинг рўйхатини тузишга буйруқ берди

Путин хорижда пул сақлаши тақиқланадиган мансабдорларнинг рўйхатини тузишга буйруқ берди

Россия президенти Владимир Путин федерал муассасалар ва давлат корпорациялари раҳбарларига уч ойлик муддатда хорижий банкларда пул сақлаши ва хорижий молиявий инструментларга эга бўлиши тақиқланадиган лавозимлар рўйхатини ишлаб чиқишни ва тасдиқлашни буюрди. Путиннинг буйруғи расмий ҳуқуқий ахборот порталида 9 март куни жойлаштирилган.

Бу рўйхатга алоҳида аҳамиятга эга ахборотларга рухсати бор, олий тоифага кирувчи федерал даражадаги давлат хизматчилари киритилишлари лозим.

Россияда 2013 йилнинг май ойида юқори лавозимдаги мансабдор шахсларга, парламент аъзоларига, судьяларга, ҳуқуқни муҳофаза қилиш муассасалари ходимларига, ҳарбий хизматчиларга ва бир қатор бошқа давлат хизматчиларига хорижда ҳисоб рақамига эга бўлишни тақиқловчи қонун кучга кирган.

Бу қонунга кўра, бундай ҳисоб рақамларига эга бўлган мансабдор шахслар ўз лавозимларига ўтирганларидан кейин уй ой ичида хориждаги ҳисоб рақамларини бартараф этишлари шарт. Қонун кучга киргандан кейин шундай ҳисоб рақамларига эга бўлган амалдаги мансабдор шахслар ҳам худди шундай қилишлари керак эди.

Қонунга амал қилмаганлар “муддатидан олдин ваколатини тўхтатиш, лавозимидан озод этилиш ёки ишончни йўқотгани сабабли истеъфога чиқиш” каби маъмурий жавобгарликларга тортиларди.

Хорижий ҳисоб рақамларни бартараф этиш лозим бўлган муддат 2013 йилнинг 18 августида ўз ниҳоясига етган.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин хорижда пул сақлаши тақиқланадиган мансабдорларнинг рўйхатини тузишга буйруқ берди