Фото: Global Look Press
Хитойнинг бир қатор банклари «агар тўлов ҳужжатларида русча номлар кўрсатилган бўлса», маблағларни қабул қилишдан бош тортмоқда, деб ёзади «Известия» газетаси 2 сентябр, душанба куни бизнесменлар ва манбаларга таяниб.
«Первая Группа» АЖ бош директори Алексей Порошин нашрга маълум қилишича, русча исмли шахслар учун пул ўтказмаларини амалга ошириш рад этилаётгани сабабли импортчилар учинчи шахслар орқали ҳужжатларнинг тўлиқ тўпламини тайёрлашга мажбур бўлмоқда. Буни «Известия»га «Импая Рус» компаниясининг тижорат директори Алексей Разумовский тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, ҳатто санкцияга дучор бўлмаган русча номлар, Россия Федерацияси билан ҳар қандай алоқалар ва ҳатто кирилл алифбосидаги ёзувлар ҳам тўловни бекор қилиш учун асос бўлиши мумкин.
«Известия»нинг Разумовскийга таяниб ёзишича, Хитой банклари «иккиламчи чекловлардан қўрқишади» ва шунинг учун «Россия бизнеси билан муносабатларда нол ишончдан фойдаланишяпти ҳамда ҳар қандай таҳдидни бартараф этишга ҳаракат қилишяпти».
Россия ва Хитой 30 йил ичида биринчи марта бартерга ўтиши мумкин
Россия ва Хитой Украинага қарши ҳужум учун Россияга нисбатан санкциялар доирасида АҚШ томонидан назорат қилинадиган банк тизимларидан фойдаланишни чеклаш учун қарийб 30 йил ичида биринчи марта бартер савдо схемаларига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Reuters агентлиги савдо ва тўловлар соҳасидаги уч манбага таяниб хабар берди.
Россия Федерацияси бартер савдоси қоидаларини ишлаб чиқмоқда ва агентлик томонидан сўралган рус манбалари Хитой ҳам шундай қилмоқда, деган тахминда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди