20:13 / 04.09.2024
8

Telegram Жанубий Корея расмийларининг талабига биноан порнографик deepfake’ларни ўчирди

Telegram Жанубий Корея расмийларининг талабига биноан порнографик deepfake’ларни ўчирди
Фото: Unsplash
Telegram Жанубий Корея расмийларидан узр сўради ва шаҳвоний мазмундаги deepfake’ларни (сунъий интеллектга асосланган тасвир синтези техникаси) олиб ташлаш талабларини бажарди. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.

Telegram’нинг Шарқий Осиёдаги шўба корхонаси вакили Корея алоқа стандартлари комиссиясига (КCСC) электрон хат юборган ва компания КCСC сўровига кўра ўз платформасидан 25 дона шаҳвоний материалларни олиб ташлаганини тасдиқлаган.

Биз сохта жинсий эксплуатация контентининг тарқалиши муаммосини ҳал қилиш ва натижада рақамли жинсий контентни йўқ қилиш учун ишонч телефонини ташкил этиш орқали Telegram билан ҳамкорликни кучайтирмоқчимиз”, деди КCСC.

Telegram, шунингдек, ушбу масала бўйича тушунмовчилик учун узр сўраган ва келгусида назорат органи билан боғланиш учун электрон почтасини тақдим этган.

Жанубий Кореяда Telegram компанияси ўсмирлар суратлари асосида сунъий интеллект томонидан яратилган порнографик сохта маълумотларни тарқатиш билан боғлиқ жинсий жиноятларни содир этишда шерикликда гумон қилинаётгани хабар берилганди.

Мамлакат полицияси маълумотларига кўра, 26 августдан 29 августгача бўлган вақт оралиғида deepfake’лар билан боғлиқ жинсий ҳуқуқбузарликларга алоқадор 88 та хабар рўйхатга олинган. Текширувлар натижасида 24 нафар гумондор шахс аниқланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Telegram Жанубий Корея расмийларининг талабига биноан порнографик deepfake’ларни ўчирди