Фото: Reuters
Ҳозирда АҚШда турли давлатлардан келган 1 миллиондан ортиқ талаба таҳсил олади. Биргина 2022/23 ўқув йилида хорижлик талабалар Америка иқтисодиётига 40 миллиард доллардан ортиқ даромад келтирди. 2023 йилда АҚШ рекорд даражада кўп — 600 000 дан ортиқ талаба визасини берди. Бу борада Ҳиндистон биринчи ўринда турибди (140 500 талаба визаси), Африка ҳам (айниқса, Нигерия) тез суръатда илгариламоқда: қитъа фуқароларига рекорд даражадаги 40 000 та талаба визаси берилди.
АҚШ Давлат департаменти виза олиш учун ҳужжат топшириш жараёнини соддалаштирди, суҳбат учун кутиш муддатини қисқартирди ва 2024 йил бошидан эътиборан айрим ҳолларда суҳбатни бутунлай бекор қилишга рухсат берди. Шу билан бирга, ариза берувчининг узоқ муддатли режалари ва таълимни тугатгандан сўнг ватанига қайтиши бўйича талаблар ҳам юмшатилди.
“Виза учун бўладиган суҳбат талабанинг АҚШда таълим олишига тўсқинлик қилмаслиги керак”, — дея таъкидлади Консуллик ишлари бюросининг виза таҳлилчиси Сара Стюарт.
Унинг фикрича, чет эллик талабанинг келиши ҳақиқатан икки томонга фойдали бўладими ёки йўқлигини тушуниш учун ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилиши лозим.
Шу билан бирга, АҚШда талаба визасини олиш ҳануз осонлашгани йўқ. Олий таълим муассасалари ходимларининг фикрича, сўнгги йилларда тизимдаги яхшиланишларга қарамай, нохолислик ва мантиқсизлик сақланиб қолмоқда. 2023 йилда топширилган аризаларнинг 36 фоизи рад этилган, бунда масалан, африкаликларга 60 фоиздан кўп ҳолларда рад жавоби берилган: бугун мамлакатда таҳсил олаётганларнинг кўпчилиги ҳужжатларини уч ёки тўрт марта топширишга мажбур бўлган.
Виза масаласининг рад этилиши кўп ҳолларда ариза берувчининг барқарор бўлмаган молиявий ҳолатига боғлиқ. Кўпинча бунга талабанинг мамлакатидаги иқтисодий ёки сиёсий вазият, шунингдек, илгари АҚШда қолиш муддатини бузган ватандошларининг улуши сабаб бўлади. Аксарият ҳолларда визалар суҳбатдан олдин ва изоҳсиз рад этилади.
Олий таълим муассасалари вакилларининг фикрича, паст даромад ёки қарзлар иқтидорли йигит-қизларнинг таълим олишига тўсқинлик қилмаслиги керак. Чунки университет дипломи уларга молиявий қийинчиликлардан чиқиб кетишга ва ўз жамоасини қўллаб-қувватлашга ёрдам беради.
Визани расмийлаштириш жараёнини имкон қадар қулай қилиш учун консулхона ходимлари талабанинг АҚШдаги таълимдан нима кутаётганини тушуниши, талаба эса виза олиш учун нималар талаб қилинишини яхши билиши лозим.
Суҳбат пайтида ариза берувчилар нима сабабдан айнан Америкада ва уларни қабул қилган олий таълим муассасасида ўқишни истаётганини қисқа тарзда асослаб бериши, шунингдек, консуллик ходимига тавсияномага ўхшаш кераксиз ҳужжатларни топширмаслиги тавсия этилади. Олий таълим муассасаларига эса жараённи осонлаштириш учун ўқишга қабул қилинганликни тасдиқловчи I-20 формани электрон тарзда тўлдириш маслаҳат берилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди