Фото: Ал-Монитор
АҚШ Ғазо секторидаги вазиятни тартибга солиш бўйича янги режани маълум қилди. У моҳиятан 90 фоизга келишилган ва 18 банддан иборат. Бу ҳақда администрациянинг юқори мартабали вакилига таяниб, “ТАСС” хабар берди.
Бир параграфда соф техник тузатиш мавжуд, яна учтаси эса асирлар ва гаровга олинганлар алмашинуви билан боғлиқ бўлиб, буни ҲАМАСнинг 2 июлдаги баёнотида айтилганидек, яна муҳокама қилиш зарур. Ушбу келишувнинг 90 фоизи аллақачон келишилган. У ҲАМАСнинг гуманитар имтиёзлар бўйича таклифида илгари сурган шартларни ўз ичига олади, деди аноним амалдор.
Шунингдек, у Ғазо секторининг Миср билан чегарасидаги Филаделфия йўлаги янги режада умуман тилга олинмагани, гап Исроил қўшинларини аҳоли зич жойлашган ҳудудлардан олиб чиқиш ҳақида кетаётганини таъкидлади.
Умуман олганда, битим уч қисмдан ташкил топган. Биринчи қисм гуманитар масалаларига бағишланган. Иккинчи қисм исроиллик гаровдагиларни фаластинлик маҳбусларга алмашиш ҳақида. Учинчи қисм эса ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувлардан иборат. Амалдорнинг фикрича, ушбу режанинг амалга оширилиши Ғазо секторида “урушнинг бутунлай тўхташига” олиб келади.
Музокаралар жараёни
Ғазо бўйича воситачилар орқали музокаралар бир неча ҳафтадан буён Қоҳира ва Доҳада олиб борилмоқда, бироқ аниқ муваффақият ҳақида хабар берилмаган. Исроилнинг Ғазо ва Миср ўртасидаги чегарада назоратни сақлаб қолиш талаби Фаластин анклавидаги вазиятни тартибга солиш бўйича келишувга эришиш йўлидаги тўсиқлардан биридир. Исроил расмийлари мамлакат армияси чиқиб кетган тақдирда, ҲАМАС қайта қуролланиб, жанговар салоҳиятининг бир қисмини тиклай олишига ишонч билдирган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди