Фото: Reuters
10 сентябр куни президентлик дебатини эфирга узатадиган Американинг ABC телеканали Камала Ҳаррис ва Доналд Трамп мунозараси давомида микрофонларни бир вақтда эмас, балки навбатма-навбат ўчиради. Бунга иккала номзод ҳам рози бўлди, деб хабар берди BBC.
Қайд қилинишича, июн ойида Жо Байден ва Доналд Трамп ўртасида CNN телеканалида ўтказилган дебат айнан шундай қоида бўйича олиб борилган. Ушбу дебатда Байден муваффақиятсизликка учраган ва кейинчалик номзодини қайтариб олган эди.
Бироқ ўтган ҳафтада Ҳарриснинг сайловолди штаб-квартираси ABC телеканали раҳбариятидан эфир давомида микрофонларини ўчирмасликни сўрагани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу иккала номзодга бир-бирининг гапини бўлиб, бир вақтнинг ўзида гапириб, рақибининг овозини «бўғиш» имконини берар эди.
«Вице-президент реал вақт режимида Трампнинг доимий ёлғонлари ва гапни бўлишга уринишлари билан курашишга тайёр. У овозни ўчириш тугмаси орқасига «яширинишни» бас қилиши керак», деди Ҳаррис кампаниясининг алоқа бўйича катта маслаҳатчиси Брайан Фэллон.
Трамп бунга жавобан рақибини мунозарадан қочишга уринаётганликда айблади.
«Аслида, у мунозара қилишни истамагани учун «чап беришга» ҳаракат қилмоқда. У қандай қилиб дебат ўтказишни билмайди», деди собиқ президент.
Бироқ, якунда телерадиокомпания томонидан таклиф қилинган қоидалар ҳар икки номзоднинг сайлов штаби раҳбарлари томонидан қабул қилинди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди