14:00 / 07.09.2024
26

Песков Россиядаги цензурани уруш билан изоҳлади

Песков Россиядаги цензурани уруш билан изоҳлади
Фото: Сергей Бобылев / РИА Новости
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россияда цензура мавжудлигини тан олди, аммо уруш шароитида бу ўзини оқлашини таъкидлади. «Яъни, биз бўлган уруш ҳолатида чекловлар оқланади, худди цензура оқлангани каби, тўғрисини айтсам, биз уруш ҳолатидамиз», деди у 6 сентябр, жума куни ТАСС агентлигига берган интервюсида.

«Ҳар қандай ОАВ ўз мамлакатлари раҳбариятининг сиёсий буйруғини бажаради. ТАСС ҳам давлат агентлиги, шунинг учун ТАСС Россия давлатининг сиёсий буйруғини бажаради. Ахборотни чеклаб бўлмайди, деб ҳисоблайман. Биз ғарбликларни бу йўлдан бораётганини танқид қиламиз. У ерда, хорижда бизнинг оммавий ахборот воситаларини йўқ қилиш, бизнинг журналистлар ишига халақит бериш бор, Ҳа, бу қизғин қарама-қаршилик шароитида, албатта, адекват жавоб қайтарилиши керак», деди Песков.

Песков: Урушдан кейин цензурани бекор қилиш керак

Шу билан бирга, у урушдан кейин Россияда цензурани бекор қилиш кераклигини таъкидлади. «Уруш тугагач, ҳар қандай уруш аслида тинчлик билан тугайди, тўлиқ ахборот эркинлиги бўлиши керак», деб таъкидлади Россия президенти матбуот котиби. Россия расмийлари урушни қачон тугатишни режалаштираётгани ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Песков, биринчи навбатда, «махсус ҳарбий операция бошланишида белгиланган мақсадларга эришиш кераклигини» айтди.

Россиянинг Украинага қуролли ҳужуми бошланганидан сўнг, Россия ҳукумати «уруш» сўзини ишлатмади, бунинг ўрнига «махсус ҳарбий операция» атамасини қўллади. Урушни уруш деб атаган одамлар жаримага тортилди, ҳатто қамоққа ҳам ташланди. Кейинчалик ҳокимият вакилларининг ўзлари «уруш» сўзини ишлата бошладилар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Песков Россиядаги цензурани уруш билан изоҳлади