20:03 / 07.09.2024
39

Мисрда фиръавн Рамзес II даврига оид бронза қилич топилди

Мисрда фиръавн Рамзес II даврига оид бронза қилич топилди
Фото: Google Images
Мисрнинг Ал-Бухейра провинциясида бир гуруҳ археологлар томонидан олиб борилган қазиш ишлари давомида қадимги Мисрнинг энг қудратли фиръавнларидан бири — Рамзес II номи ёзилган безак тасвирланган бронза қилич топилди.

Бу ҳақда мамлакат қадимий ёдгорликлар олий кенгаши департаменти раҳбари Айман Ашмавий маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, артефакт Ал-Абқайн археологик ёдгорлигида иш олиб борилаётганда топилган. Ашмавийнинг тушунтиришича, қадимги Миср даврида бу бинолар фиръавн қўшинлари учун казарма, шунингдек, қурол-яроғ ва озиқ-овқат омборлари сифатида ишлатилган.

Ал-Бухейрадаги археологик экспедиция давомида ўша давр ҳарбийлари юриш ва жангларда фойдаланган қуролларнинг бошқа намуналари, ов учун турли анжомлар, заргарлик буюмлари ва фиръавн армияси аскарларининг шахсий буюмлари топилди. Ашмавийнинг сўзларига кўра, бу артефактларнинг барчаси ҳарбий юришларда ва қадимги Миср чегараларини ҳимоя қилишда қатнашган мисрликлар кундалик ҳаётининг қўшимча тафсилотларини очиб беришга ёрдам беради.

19-сулоланинг фиръавни Рамзес II мамлакатни милоддан аввалги 1279-1213 йилларда бошқарган. У қадимги мамлакат ҳудудини сезиларли даражада кенгайтирди. Милоддан аввалги XIV аср охири - XIII аср бошларида бўлиб ўтган Кадеш жангидан кейин Қадимги Миср Хет қироллиги билан тузган тарихдаги биринчи тинчлик шартномасининг муаллифи Рамзес II эканлиги айтилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мисрда фиръавн Рамзес II даврига оид бронза қилич топилди