Фото: Reuters
Британиянинг BBC ва Россиянинг «Медиазона» нашрлари кўнгиллилар билан ҳамкорликда очиқ маълумотларга асосланиб, Россия-Украина урушида Россия армияси сафида жанг қилиб, ҳалок бўлган 68 мингдан ортиқ россиялик ҳарбийнинг шахсини аниқлади. Қайд қилинишича, ҳалок бўлганларнинг кичик қисми хорижликлардир.
Жумладан, шахси аниқланган 265 нафар хорижликнинг аксарияти Марказий Осиё давлатларидан: Ўзбекистон (47 киши), Тожикистон (51) ва Қирғизистон (26).
Шу билан бирга, 2023 йилда Куба, Ироқ, Сомали ва Замбия фуқаролари Россия томонидан урушга жалб қилинган. Ҳиндистон ва Непал расмийлари ҳатто Россиядан ўз фуқароларини урушга юборишни тўхтатишни, ўликларнинг жасадини топширишни, жалб қилинганларни қайтаришни сўраган эди. Нашрнинг таъкидлашича, бу талаблар ҳозирча бажарилмаган.
Хабарга кўра, миграция мақоми билан боғлиқ муаммолар россиялик расмийлар томонидан чет элликларга босим ўтказиш воситаси сифатида ишлатилмоқда: улар «давлатга хизмат қилишга» рози бўлиш эвазига депортация қилинмасликка ваъда беради, шундан сўнг, Россия фуқаролигини осонгина олиши мумкинлиги айтилади. Кўпчилик мигрантлар рус тилини мукаммал билмагани учун имзо қўйиш сўралган ҳужжатларни ҳам тўғри ўқиёлмайди.
Ўтган йил ноябр ойида Россия армияси билан шартнома имзолаган аскарнинг BBC нашрига айтишича, унга фронтга жўнатилишдан олдин полигонда икки ҳафта машғулот ўтказиши, кейин эса уч ой давомида тайёргарлик кўриши ваъда қилинган.
«Аслида одамларни шунчаки майдонга ҳайдаб чиқаришди ва уларга баъзи нарсаларни беришди, уларнинг ярми Хитойда ишлаб чиқарилган. Уч кунлик ғалати сафланишлар, икки марта отиш машғулотлари ва тамом. Улар поездда фронтга жўнатилди. Тахминан ярми дарҳол жангга ташланди. Оқибатда, айримлар учун ҳарбий қўмитадан фронт чизиғигача бўлган муддат бир ҳафтани ташкил қилди», деди у.
Россияда ҳар куни урушда ўлганларнинг исмлари ва дафн маросимидан олинган фотосуратлар нашр этилади. Кўпинча, исмлар Россия вилоятлари раҳбарлари ёки туман маъмуриятлари, маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва марҳум илгари ўқиган таълим муассасалари вакиллари, шунингдек, қариндошлари томонидан берилади. BBC, «Медиазона» ва кўнгиллилар жамоаси бу маълумотларни ўрганиб, уруш бошланганидан бери тузилаётган рўйхатга қўшмоқда.
Россия расмийлари урушда ҳалок бўлганлар сони ҳақидаги маълумотларни ошкор қилмайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди