16:00 / 08.09.2024
33

Халқаро молия бозори шарҳи: доллар қадрсизланди, нефт нархи кескин арзонлашди

Халқаро молия бозори шарҳи: доллар қадрсизланди, нефт нархи кескин арзонлашди
Сентябр ойининг дастлабки ҳафтасида АҚШ иқтисодиёти учун муҳим бўлган меҳнат статистикаси маълумотлари эълон қилинди. Қайд этилишича, мамлакатда жами 7 млн 673 минг янги иш ўринлари яратилган, бу прогноз (8 млн 90 минг) ва аввалги кўрсаткичдан (7 млн 910 минг) сезиларли паст.

Жума куни эълон қилинган АҚШ ишсизлик даражаси ҳисоботи шуни кўрсатдики, август ойида бу кўрсаткич 4,2 фоизни ташкил этган, бу прогноз қилинган рақам билан бир хил бўлиб, ундан аввалги ойга нисбатан 0,1 фоизга қисқарган. Бу маълумотлар Федерал захира тизмининг (ФЗТ) асосий фоиз ставкасини белгилашдаги режаларига жиддий таъсир қилиши мумкин.

Jahon Insights канали экспертлари 2 сентябрдан 6 сентябргача бўлган даврда халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.

АҚШ топ фонд бозорлари индекси

- S&P500 – 5408 (ҳафта бошидан -4,25 фоиз, йил бошидан +13,39 фоиз);
- NASDAQ – 16690 (ҳафта бошидан -5,77 фоиз, йил бошидан +11,19 фоиз);
- DJI – 40345 (ҳафта бошидан -2,93 фоиз, йил бошидан +7,05 фоиз).

Ҳафта савдоларида Dow Jones индекси 218 пунктга, NASDAQ ва S&P500 мос равишда 1023 ва 240 пунктга пасайди.

Асосий қимматбаҳо металлар

- Олтин – 2497 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан -0,24 фоиз, йил бошидан +21,06 фоиз;
- Кумуш – 27,9 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан -3,23 фоиз, йил бошидан +17,44 фоиз.

Қимматбаҳо металлар ҳам кетма-кет коррекциялар сериясини давом эттиряпти. Ҳафта давомида олтин 5,89 долларга, кумуш 93 центга арзонлашди.

Нефт

- WTI – 68,08 доллар (ҳафта бошидан -7,48 фоиз, йил бошидан -4,5 фоиз);
- BRENT – 71,47 доллар (ҳафта бошидан -7,17 фоиз, йил бошидан -7,23 фоиз).

Ҳафта давомида нефтнинг WTI маркаси 5,5 долларга, BRENT эса 5,52 долларга арзонлашди.

Валюталар

- USD/EUR: +0,33 фоиз (йил бошидан +0,41 фоиз);
- CNY/USD: -0,03 фоиз (йил бошидан -0,14 фоиз);
- TRY/USD: -0,35 фоиз (йил бошидан +15,2 фоиз);
- UZS/USD: +0,56 фоиз (йил бошидан +3,21 фоиз);
- RUB/USD: -0,34 фоиз (йил бошидан +1,12 фоиз).

Ҳафта савдоларида евро ва юан долларга нисбатан мос равишда 0,33 фоиз ва 0,03 фоизга, лира ва рубл 0,35 фоиз ва 0,34 фоизга ўсди, бироқ сўм 0,56 фоизга пасайди.

Криптовалюта

- Bitcoin – 54205 доллор (ҳафта бошидан -5,5 фоиз, йил бошидан +27,81 фоиз);
- Ethereum – 2226 доллор (ҳафта бошидан -8,32 фоиз, йил бошидан -2,48 фоиз).

Асосий криптолар АҚШ президентлик сайловлари ва янги макроиқтисодий маълумотлар эълон қилиниши фонида пасайди. Bitcoin 5 кунлик савдоларда 5,5 фоизга, Ethereum эса 8,3 фоизга тушди.

Бозорлар ҳақида қисқача

Август ойида ФЗТ амалдорлари ва унинг раиси Жером Повел расман жорий монетар йўналиши якунига етиб қолгани ва яқинда сиёсатни қайта кўриб чиқиши ҳақидаги айтганди. Шундан сўнг, инвесторларда сентябрда биринчи пасайтириш амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида ишонч пайдо бўлди. Бу август ойи бошида содир бўлган кескин коррекциядан кейин молия бозорларида навбатма навбат позитив маълумотлар ва нисбатан яхши баъзи макроиқтисодий кўрсаткичлар орқали мувозанатни тиклашга ёрдам берди. Бироқ, бозордаги бошқа кескин бурилишлар, масалан Нвидиа ҳисоботи ортидан тебранишлар (яъни инвесторлар кутганидан паст даромад), молия бозорлари кутилмаган воқеаларга бой жойлигини яна бир бор исботлади. Келгуси ҳафта инфляция маълумотлари эълон қилингач, инвесторларнинг нигоҳи яна Жером Повелга қаратилган бўлади.

Эслатма! Тақдим қилинган маълумотлар муаллифга тегишли бўлиб, 2 сентябрдан 6 сентябргача бўлган вақт оралиғидаги молия бозорида юз берган ўзгаришлар асосида тайёрланган. Ушбу мақола инвестицион маслаҳат эмас.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Халқаро молия бозори шарҳи: доллар қадрсизланди, нефт нархи кескин арзонлашди