
Фото: Видеодан кадр
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари тунда Суриянинг бир қатор провинцияларидаги ҳарбий объектларга ҳаво ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда САНА хабар берди.
Ўртаер денгизи ва Ливан шимолидан ҳарбий-саноат корхоналари, қурол-яроғ омборлари, Дамашқ, Ҳомс ва Тартусдаги ҳарбий техника ва дронлар колоннасига ўнлаб ракеталар учирилган.
Тҳе Сйриан Observatory фор Human Ригҳц маълумотларига кўра, Хама пробинсиясидаги ҳужумлардан мақсад Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тадқиқот марказининг ҳарбий объекти бўлган. Ушбу провинциянинг жануби-ғарбида қурол-яроғ ишлаб чиқиш бўйича мутахассислар жойлашган базаларга ҳам ҳужум уюштирилган. Баъзи араб манбалари мазкур ҳаво ҳужумлари “сўнгги бир неча йилдаги энг шиддатлиси” эканини таъкидламоқда.
Масяф шаҳридаги миллий шифохона директори Файсал Хайдер ҳужум беш кишининг ўлимига, 19 нафар тинч фуқаронинг жароҳатланишига олиб келганини айтган. Жабрланганларнинг айримларининг аҳволи оғир экани айтилмоқда. Ярадорларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар