Фото: Getty Images
АҚШ ҳукумати доллардан воз кечган ҳар қандай давлат товарларига нисбатан 100 фоизлик бож жорий қилади. Бу ҳақда республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп маълум қилди.
"Биз АҚШ долларини жаҳон захира валютаси сифатида сақлаб қоламиз ... мен (долларда ҳисоб-китоб қилишдан бош тортадиган мамлакатларга) айтаман: Агар сиз доллардан воз кечсангиз, АҚШ билан ишлай олмайсиз, чунки сизнинг маҳсулотларингизга 100 фоизлик тарифларни киритамиз", деди Трамп.
У бир неча бор АҚШнинг тариф сиёсатини Хитой ва баъзи ҳолларда Европа Иттифоқига нисбатан қатъийлаштиришга ваъда берган. Трамп уларни АҚШга нисбатан адолатсиз муносабатда бўлиш ва эркин савдо қоидаларини бузишда айблайди. Сиёсатчининг 2017-2021 йиллардаги биринчи президентлик муддати давомида АҚШ ҳам Хитой, ҳам Европа товарларига тарифлар киритди.
Bloomberg агентлиги Трампнинг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари савдода доллардан воз кечган давлатларга жазо чораларини қўллашни режалаштираётганини хабар қилди. Шунингдек, BRICS давлатларининг савдода ва гуруҳ ичидаги бошқа иқтисодий операцияларда доллардан тўлиқ воз кечишини олдини олиш имкониятлари кўриб чиқилди. Эҳтимолий чоралар сифатида экспорт назорати ва (АҚШ томондан) валюта курсини манипуляция қилиш айблови санаб ўтилди. Бу божхона йиғимларини жорий қилиш учун асос бўлиши мумкин.
Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра, 2024 йилнинг биринчи чорагида расмий валюта ҳисоб-китобларининг 59 фоизи АҚШ валютасига тўғри келган бўлса, иккинчи ўринда евро деярли 20 фоиз улуш билан турибди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди