Эртами-кечми дунёда юқори даражадаги кескинлик туфайли ядровий уруш бошланади. Бу ҳақда АҚШ армиясининг собиқ разведкачиси Скотт Риттер ижтимоий тармоқда берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Дунёдаги ҳозирги таранглик даражасидан келиб чиққан ҳолда, бу (ядро қуролидан фойдаланиш - таҳрир) вақт масаласидир”, — дея тахмин қилди эксперт.
Разведка ходимининг сўзларига кўра, ҳозирги тенденция шундан иборатки, дунё секин-аста ядровий тийилишнинг классик концепциясидан узоқлашмоқда, бу эса оммавий қирғин қуролларидан профилактик фойдаланишни назарда тутмайди.
Риттернинг фикрича, "олдиндан зарба беришингиз мумкин бўлган сценарий мавжуд". Мутахассис таъкидлаганидек, дунё мамлакатлари энди бундай қуроллар устидан назоратни муҳокама қилмайди ва уларнинг арсеналини қисқартириш зарурлиги ҳақида гапирмайди.
Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ядро уруши хавфи ҳозирда жуда катта эканлигини, бу хавфни эътибордан четда қолдириб бўлмаслигини айтган эди. Бироқ, унинг фикрича, бу таҳдидни сунъий равишда кучайтиришга тайёр бўлганлар кўп. Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин оммавий қирғин қуролларини қўллаш масаласига бепарволик билан қарамаслик кераклиги ҳақида огоҳлантирган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди