12:06 / 10.09.2024
53

Зеленский Украина юқори раҳбариятида ўзгаришларни амалга оширди

Зеленский Украина юқори раҳбариятида ўзгаришларни амалга оширди
Фото: Hendrik Schmidt/dpa/picture alliance
Украина президенти Володимир Зеленский ўзига икки маслаҳатчи тайинлади. 8 сентябр, якшанба куни имзоланган фармонларга кўра, Дмитрий Литвин алоқа масалалари бўйича маслаҳатчи, Александр Камишин эса стратегик масалалар бўйича маслаҳатчи бўлди.

Александр Камишин аввал стратегик саноат вазири бўлган.

Украина президенти идораси раҳбари икки ўринбосари тайинланди

Бундан ташқари, Украина президенти девони раҳбарининг икки ўринбосари тайинланди, улар аввал Карпаторти вилоят давлат маъмуриятини бошқарган Виктор Микита, шунингдек, вақтинча эгаллаб олинган ҳудудларни реинтеграция қилиш бўйича собиқ вазир Ирина Верешчук бўлди.

Telegram'да ўзининг тайинланишини шарҳлар экан, Микита янги лавозимдаги асосий вазифаси ҳарбий маъмуриятларнинг самарали фаолиятини таъминлаш, шунингдек, "Карпатортида маҳаллий ҳокимият органлари, жамоатлар, тадбиркорлар ва бошқа институтлар ўртасидаги алоқа ва ишончни мустаҳкамлашдан иборат" бўлишини таъкидлади.

Ўтган ҳафтада Украина юқори раҳбариятида бир қанча ўзгаришлар юз берди. Хусусан, Стратегик саноат вазирлиги раҳбари лавозимида Александр Камишин ўрнига «Укроборонпром»нинг собиқ раҳбари Герман Сметанин тайинланди. Ирина Верешчук Реинтеграция вазири лавозимидан, Дмитрий Кулеба Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари лавозимидан озод этилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский Украина юқори раҳбариятида ўзгаришларни амалга оширди