18:05 / 10.09.2024
36

Тадқиқот: иссиқ ҳаво туғилиш даражасини пасайтиради

Тадқиқот: иссиқ ҳаво туғилиш даражасини пасайтиради
Олимлар Испанияда аномал иссиқликдан тўққиз ой ўтгач, туғилиш даражаси пасайганини аниқлади. Иқлим ўзгариб бориши ортидан вазият янада ёмонлашиши мумкин, дейилади Population Studies журналида чоп этилган тадқиқотда.

Германиянинг Макс Планк демографик тадқиқотлар институти етакчи тадқиқотчиси Ристо Конте Кейвабо ўз ҳамкасблари билан Испаниядаги ҳаво ҳарорати ва туғилиш ўртасидаги боғлиқликни ўрганиб чиқди.

Олимлар умумий туғилиш коэффициентини (УТК — бир аёл умри давомида ўртача нечта фарзанд кўриши) ҳисоблаб чиқиб, бу маълумотларни об-ҳаво шароитлари билан солиштирди.

2010 йилдан 2018 йилгача бўлган даврни қамраб олган тадқиқотдан маълум бўлишича, Испанияда ҳаво ҳарорати 25 даражадан юқорига кўтарилганидан кейин тўққиз ой ўтгач УТК 0,3 фоизга пасайган. Ҳарорат 30 даражадан ошганда эса пасайиш 0,8 фоизга етган.

The Economist нашри таъкидлашича, ҳарорат ва туғилиш ўртасидаги боғлиқлик илгари ҳам кузатилган — ҳомиладорлик одатда йилнинг салқинроқ фаслларида юз беради. Ўз навбатида янги тадқиқот бутун дунё бўйлаб ўртача кунлик ҳароратнинг кескин кўтарилишидан сўнг туғилиш даражаси пасайишини исботлайди.

Олимлар бунинг сабабларидан бири сифатида иссиқ ҳавода жинсий фаолликнинг пасайишини кўрсатмоқда. Бундан ташқари, ҳайвонлар устида ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра, иссиқлик стресси сперма сифатининг вақтинчалик ёмонлашишига олиб келади, унинг таъсири бир неча ҳафтадан сўнг намоён бўлади. Бу одамлар учун ҳам мос келади — иссиқлик таъсиридан кейин сперматозоидларнинг сифати ва ҳаракатчанлиги икки ҳафтадан саккиз ҳафтагача бўлган муддат ичида пасаяди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тадқиқот: иссиқ ҳаво туғилиш даражасини пасайтиради