40
Буюк Британия ядровий ҳалокат юз берган Фукусимада етиштирилган шафтолилар савдосини бошлади
Фото: The Telegraph
Британияда ҳашаматли буюмлар савдоси билан шуғулланувчи Harrods ритейлери 2011 йилда ядровий ҳалокат содир бўлган Япониянинг Фукусима префектурасида етиштирилган шафтолиларни сотишни бошлади, деб хабар беради BBC.
Қайд этилишича, Фукусимада етиштирилган шафтолилар илк бор Европа дўконларида сотувга чиққан — Harrods уч донадан иборат мева қутисини 104 доллардан сотмоқда.
«Фукусима-1» АЭС реакторларида кучли цунамидан кейин авария юз берган ва радиация тарқалиб кетган эди. 2011 йилдан бери Японияда шафтоли ишлаб чиқариш бўйича иккинчи ўринда турувчи Фукусима префектураси фермерлари зарарланиш хавфи сабаб ўз маҳсулотларини сотишда қийинчиликларга учрамоқда.
Harrods дўконларида сотилаётган шафтолилар Tokyo Electric Power Company (Tepco) электр станцияси операторини минтақанинг халқаро миқёсдаги обрўсини тиклаш бўйича саъй-ҳаракатининг бир қисми ҳисобланади. Бу Буюк Британия Фукусимадан озиқ-овқат маҳсулотлари импортига қўйилган тақиқ ечилганидан икки йил ўтиб амалга оширилмоқда.
Маълумотларга кўра, Harrods октябрдан бошлаб Фукусимада етиштирилган «Шайн Мускат» навли узум савдосини ҳам бошлайди. Tepco бундай кампанияларини АҚШ ва Таиландда ҳам йўлга қўйган. Мазкур префектурадан экспорт қилинаётган барча қишлоқ хўжалиги ва балиқ маҳсулотлари энди радиация тестидан ўтиши керак. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди