13:45 / 11.09.2024
49

Исроил ҲАМАС раҳбарига ҳаётини сақлаб қолиш эвазига келишув таклиф этди

Исроил ҲАМАС раҳбарига ҳаётини сақлаб қолиш эвазига келишув таклиф этди
Фото: Reuters
Исроил ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Яҳё Синварга гаровга олинганларни озод қилиш ва ҳудуд назоратидан воз кечиш эвазига Ғазо секторидан хавфсиз чиқишни таклиф қилди.

Исроилнинг ўғирланган ва бедарак йўқолган шахслар масалалари бўйича мувофиқлаштирувчиси Гал Хирш журналистларга бу борада маълумот берган.

Мен Синвар, унинг оиласи ва унга қўшилишни хоҳлайдиган ҳар қандай шахсга хавфсиз чиқиб кетиш имкониятини тақдим этишга тайёрман. Биз гаровга олинганларни қайтариб олишни истаймиз. Биз демилитаризация ва радикал ғоялардан воз кечишни хоҳлаймиз”, деган Хирш.

У тегишли таклиф бир неча кун олдин берилганини айтди, бироқ Фаластин ҳаракатининг жавоби қандай бўлганини маълум қилмади.

Бир вақтнинг ўзида мен Б, C ва Д режалари устида ишлаяпман, чунки гаровга олинганларни уйга қайтариш керак”, деди у.

Май ойида яҳудий давлатининг The Times of Israel газетаси икки исроиллик амалдорга таяниб, Яҳё Синвар Ғазо сектори жанубидаги Хон-Юнис шаҳри яқинидаги туннелларда бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзганди. Июль ойи охирида Теҳронда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хания ўлдирилганди. У Эрон пойтахтидаги қароргоҳига Исроил томонидан берилган авиазарба оқибатида ҳалок бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил ҲАМАС раҳбарига ҳаётини сақлаб қолиш эвазига келишув таклиф этди