Фото: Акипресс
Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров ўзбекистонлик бокс мураббийи Акмал Ҳасанов билан учрашиб, унга Мунарбек Сейитбек уулунинг Париждаги Олимпия ўйинларидаги ғалабасига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик белгиси сифатида Chevrolet Tracker автомобилини совға қилди.
Президент Ҳасанов билан суҳбатда унинг ҳаракати Қирғизистон ва Ўзбекистон халқларининг дўстлиги ва бирлигини тараннум этганини алоҳида таъкидлади.
“Марказий Осиё халқлари бир-бирини қўллаб-қувватлаб, ҳамжиҳатлик, дўстона муносабатларни намоён этишини бутун дунё кўрди. Спорт тинчлик элчиси деб аталади. Сиз ўз намунангиз билан ўзаро тотувликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшдингиз. Бирлигимиз янада мустаҳкамланишини тилайман”.
Фото: Акипресс
Президентнинг қайд этишича, Ҳасанов қирғизистонлик боксчига айни вақтида ёрдам берган.
“Аждодларимиз, ота-боболаримиз миннатдорчилик белгиси сифатида от совға қилганлар. Ҳозирда машина совға қилиш одат тусига кирган бўлса-да, анъана руҳи ўзгаришсиз қолмоқда – бу беқиёс хизматлари учун ҳурмат ва миннатдорлик ифодасидир”, — дея қўшимча қилди давлат раҳбари.
Фото: Акипресс
Шунингдек, Жапаров Париж Олимпиадасида ўзбекистонлик спортчиларнинг юксак натижалар кўрсатганини ҳам таъкидлаб ўтган.
Акмал Ҳасанов самимий сўзлар учун миннатдорчилик билдириб, Сейитбек уулу билан йиғинларда кўп марта учрашганини, шунинг учун ҳеч иккиланмай унинг мураббийи бўлишга қарор қилганини айтди.
Маълумот учун, Акмал Ҳасанов Парижда қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек уулунинг 3 та жангида мураббийлик қилди. Финалда Сейитбек уулу ўзбекистонлик боксчи билан жанг қилди ва мағлубиятга учраб Олимпиада кумуш медали билан тақдирланди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди