Фото: AFP
АҚШ президентлигига номзодлар Дональд Трамп ва Камала Ҳаррис ўртасидаги баҳс-мунозарадан сўнг Trump Меdiа акциялари АҚШ Premarket савдоларида 18 фоизга тушиб кетди.
Савдо маълумотларига кўра, Дональд Трамп томонидан яратилган Truth ижтимоий тармоғига эгалик қилувчи Trump Меdiа & Technology Group (ТМТG) акциялари нархи Nasdaq биржасида 18,25 фоизга арзонлашган.
Trump Меdiа акциялари Трампнинг демократ рақиби Ҳаррис билан бўлиб ўтган дебатидан кейин тушиб кетган. Reuters нашри таъкидлаганидек, баҳс давомида Ҳаррис Трампни абортни қўллаб-қувватлагани ва қонун билан боғлиқ кўплаб муаммолар бўйича ўзини ҳимоя қилишга мажбурлаб, унга ҳужум қилган. Bloomberg нашри дебатдан сўнг доллар индекси 0,2 фоизга пасайганини қайд этган.
“Трамп—Ҳаррис мунозарасини бозор таъсири нуқтаи назаридан талқин қилиш яқинда эълон қилинадиган АҚШ истеъмол нархлари ҳисоботи билан мураккаблашиши мумкин”, деб таъкидлайди Bloomberg.
Нашр, агар маълумотлар иқтисодчилар кутганига тўғри келса ва инфляция назорат остида эканлигини кўрсаца, бу трейдерлар учун доллар сотишига яна бир сабаб бўлишини қайд этган.
МLIV ижрочи муҳаррири Марк Кадмор ноябрь ойидаги сайловда ким ғалаба қозонишига ишонч ҳосил қилиш “молиявий аҳмоқлик” бўлишини таъкидлаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди