Фото: AP Photo
Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп демократ рақиби Камала Ҳаррис билан навбатдаги теледебатларни ўтказиш ҳақида режалар йўқлигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, бир кун олдин бўлиб ўтган оммавий муҳокамаларнинг биринчи раунди у учун яхши ўтди.
“Мен яна бир бор дебат ўтказиш ниятим йўқ, чунки мен кўп устунлик билан ғалаба қозондим. Биз баҳсда ғалаба қозондик”, деди Трамп Fox News телеканалида Ҳаррис билан бўлиб ўтган теледебатларнинг биринчи раундини сарҳисоб қилар экан.
Республикачи сиёсатчининг сўзларига кўра, унинг чиқиши “ажойиб” бўлган. Шу билан бирга, Трамп мунозаранинг “ноҳақлиги” ҳақида шикоят қилган, чунки телеканал модераторлари уни маълум баёнотлари учун “доимий равишда тузатиб” туришган, аммо Ҳаррисга нисбатан бундай чоралар кўрилмаган.
“Менимча, кеча АBC телеканали катта зарбага учради. Очиғини айтганда, тадбирни бу тарзда ўтказгани учун уларнинг лицензияларини бекор қилиш керак эди”, дейди Трамп.
АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. Демократик партиядан вице-президент Ҳаррис, Республикачилар партиясидан эса собиқ президент Трамп иштирок этади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди