Фото: Global Look Press
Россия Давлат думаси меҳнат мигрантларига оилаларини мамлакатга олиб келишни тақиқлаш тўғрисидаги ташаббусни тайёрламоқда. Ташаббус аксарият депутатлар томонидан қўллаб-қувватланиши кутилмоқда. Дума спикери Вячеслав Володин «Россия 24» телеканалига берган интервюсида шуни маълум қилди.
«Қонунчилик ташаббусини тайёрлаяпмиз, фракциясидан қатъи назар, кўпчилик депутатлар уни қўллаб-қувватлашлари аниқ», — деди ишонч билан Володин.
Депутатлар Россиядан барча қоидабузарларни чиқариб юборишга қаратилган «анчайин қаттиқ» меъёрларни кўриб чиқмоқчи. Иш берувчиларга «янада қаттиқроқ» масъулият юклатилиши керак, деди у.
«Ўзи (Россияга) ишлагани келган одам, оиласини олиб кела олмаслиги керак», — алоҳида таъкидлади спикер.
Аввалроқ Володин миграция сиёсати масалалари айни пайтда РФ Давлат думаси учун устувор ҳисобланишини айтганди. Унинг фикрича, меҳнат мигрантлари Россияга келишига қадар рус тилини ўрганган бўлиши шарт.
Бутун Ғарб оламини русофобликда айблашга одатланган рус сиёсатчилари ўзлари «дўст мамлакатлар» деб ҳисобловчи юртлардан келган фуқароларга сўнгги пайтларда босимни кучайтираётгани ғалати ва тушунарсиз. Чекловлар устига чекловлар. Айни дамда Россияда мигрантларнинг фарзандлари учун таълимни пулли қилиш ҳақидаги қонун лойиҳаси қабул қилинишга жуда яқин турибди. Гўёки бу мамлакатдаги барча муаммоларга четдагилар ва четдан келганлар сабабчи... “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»