13:38 / 12.09.2024
28

Блинкен: АҚШ Киевга 717 млн долларлик гуманитар ёрдам ажратади

Блинкен: АҚШ Киевга 717 млн долларлик гуманитар ёрдам ажратади
Фото: Mark Schiefelbein/Pool via REUTERS
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Украинага умумий қиймати 717 миллион доллар (635 миллион евро) миқдорида гуманитар ёрдам ажратилишини маълум қилди. Америка дипломатияси раҳбари ва унинг британиялик ҳамкасби Дэвид Лэмми 11 сентябр, чоршанба куни Киевга ташриф буюрди.

Гуманитар ёрдам - миллионлаб украиналикларни асосий хизматлар, хусусан, озиқ-овқат, ичимлик суви ва дори-дармонлар билан таъминлаш учун - 290 миллион доллар ажратилади. Яна 325 миллион доллар Украинанинг энергетика ва электр тармоқларини тиклашга мўлжалланган. Бундан ташқари, Киев «Россия бутун Украина бўйлаб қолдирган» миналар ва ўқ-дориларни тозалаш учун 102 миллион доллар олади», деб қўшимча қилди Блинкен.

Киев ATACMS’дан фойдаланиши мумкинлиги ҳақида

Украина Вашингтондан АҚШ томонидан тақдим этилган узоқ масофали ATACMS ракеталарини Россия ҳудудидаги нишонларга қарши ишлатишга рухсат сўрамоқда. Киевдаги матбуот анжуманида Энтони Блинкен «АҚШ президенти» Жо Байденни Украина пойтахтида ушбу мавзу бўйича муҳокама натижалари ҳақида хабардор қилинишини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, ATACMS масаласини муҳокама қилишда Россия Федерациясида нишонларга қарши бундай қуроллардан фойдаланишга рухсат бериш кескинлашувга олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар рол ўйнайди ва бу эътиборга олиниши керак бўлган ягона ҳолат эмас.

«Қўшма Штатлар мисолида, биз ўзгарган эҳтиёжларга мослашдик, чунки жанг майдонидаги вазият ўзгарган ва биз буни давом эттиришимизга шубҳа қилмайман», деб таъкидлади АҚШ Давлат департаменти раҳбари.

Украина ташқи ишлар вазири Андрий Сибига Энтони Блинкен ва Дэвид Лэмми билан музокараларни «батафсил ва самарали» деб атади. Сибига аниқлик киритишича, улар Киевга қурол-яроғ, хусусан, ҳаво ҳужумидан мудофаа ускуналари етказиб бериш масаласини муҳокама қилган ва АҚШ узоқ масофали ракеталардан фойдаланишга қўйилган чекловларни бекор қилишга чақирилган.

Блинкен ва Лэмми Зеленский билан Украинанинг ЕИ ҳамда НАТОга қўшилиш йўлини муҳокама қилди

Блинкен ва Лэмми Киевда Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашди. Томонлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 79-сессияси, унинг Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаши ҳамда ташкилот низоми тамойилларини муҳокама қилди.

Сиёсатчилар, шунингдек, Украинанинг НАТО ва ЕИга аъзо бўлиш йўлидаги муваффақияти ҳамда «Киевнинг Евроатлантика йўлини қўллаб-қувватловчи инвестицияларни жалб қилиш ва институтларни мустаҳкамлаш» саъй-ҳаракатларига ҳам тўхталиб ўтишди, деб хабар берди АҚШ Давлат департаменти.

Киев Россия ҳудудидаги нишонлар рўйхатини Вашингтонга топширди

10 сентябр куни Sky News телеканалига берган интервюсида Блинкен Байден Вашингтон Украинага Россия ҳудудига чуқур ракета зарбалари йўллашга рухсат берилишини «истисно этмаётганини» айтди.

Украина мудофаа вазири Рустем Умеров август ойи охирида Вашингтонга ташрифи чоғида Америка томонига Россиядаги нишонлар рўйхатини топширганини тасдиқлади.

Гап ATACMS армия тактик ракета тизимларидан фойдаланиш эҳтимоли ҳақида бормоқда.

ATACMS ракеталарининг парвоз масофаси тахминан 280 километрни ташкил қилади. Агар улардан фойдаланиш бўйича чекловлар олиб ташланса, нишон остидаги ҳудудларга, хусусан, Ростов, Воронеж, Белгород, Курск, Брянск, Липецк ва Калуга вилоятлари киради, деб ёзади Америка урушни ўрганиш институти (ISW). ISW ҳисоб-китобларига кўра, Россия Федерациясидаги 245 та ҳарбий объект, жумладан, бир қатор аэродромлар ҳужумга учраши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Блинкен: АҚШ Киевга 717 млн долларлик гуманитар ёрдам ажратади