Фото: Владимир Васильев / «Татар-информ»
«Просвещение» нашриёти ва дрон ишлаб чиқарувчи «Геоскан» компанияси «Меҳнат (технология)» фанидан «Роботехника» мактаб модули учун дронлар бўйича биринчи дарсликни чиқарди. Бу ҳақда 11 сентябр, чоршанба куни ТАСС давлат ахборот агентлиги «Просвещение» матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Дарслик 8-9-синф ўқувчилари учун чиқарилган. Материал жами 34 соатга мўлжалланган. Қўлланма олти бобни ўз ичига олади: учувчисиз авиацияга умумий кириш, дронларнинг таснифи ва дизайни, учувчисиз учоқларнинг электрон компонентлари, қўлда учириш асослари, автоном парвозларни дастурлаш, учувчисиз учоқлар дунёсидаги тенденциялар ва касблар.
Россия мактабларида, Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан сўнг, УУА технологиялари бўйича ўқитиш фаол жорий қилинмоқда. Бундай алоҳида модулнинг мактаб ўқув дастурига киритилгани 2024 йил февралида маълум бўлди. Россия Федерацияси таълим вазирининг ўринбосари Татяна Василева айтганидек, гап «ҳарбий хизматга тайёргарлик ва ватанни ҳимоя қилиш» кўникмалари ҳақида кетяпти. Шунингдек, фуқаролик ҳудудларида қўлланадиган УУА технологиялари ҳам ўрганилади, дея қўшимча қилди Василева.
Жанговар УУА асослари мактаб ўқув дастурига киритиляпти
Ўтган йилнинг август ойида мактабларнинг 10-11-синфлар учун бошланғич ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув дастурига дронлардан фойдаланиш асосларини ўргатиш киритилган эди. «Техник тайёргарлик ва алоқа асослари» модули доирасида мактаб ўқувчиларига дронлардан жанговар фойдаланиш усуллари ва улар ёрдамида ер релефини ўрганиш ўргатилади. Бундан ташқари, ўқувчилар «душман учувчисиз учоқларига қарши курашиш алгоритми»ни билиши ва «УУАни бошқариш бўйича амалий ҳаракатларни бажариши» шарт», — дейилади Таълим вазирлиги матбуот хизмати хабарида. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди