07:20 / 13.09.2024
36

ҲАМАС Байден режаси бўйича ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини эълон қилди

ҲАМАС Байден режаси бўйича ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини эълон қилди
Фото: Iamed
ҲАМАС АҚШ президенти Жо Байденнинг 31 майдаги режасига кўра ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини эълон қилди ва ҳар қандай янги шартларни рад этди.

ҲАМАС баёнотига кўра, гуруҳ вакили Халил ал-Ҳайя бошчилигидаги делегация Доҳада Қатар бош вазири ва ТИВ раҳбари Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон ал-Тани ҳамда Миср разведка бошқармаси раҳбари Аббос Камил билан учрашувлар ўтказган.

ҲАМАС Байденнинг 31 майдаги баёноти, Хавфсизлик Кенгашининг 2735-резолюцияси ва 2 июлдаги келишувларга мувофиқ зудлик билан сулҳни амалга оширишга тайёрлигини яна бир бор таъкидлаган.

Баёнотда қайд этилишича, ҳаракат ўт очишни тўхтатиш бўйича янги шартларни рад этади ва воситачиларга Ғазода ўт очишни тўхтатиш, асирларни алмашиш ва Исроил қўшинларининг минтақадан олиб чиқиб кетилишига қаратилган саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдиради.

Жо Байден 31 май куни Исроилнинг янги уч босқичли оташкесим режаси бўйича таклифини эълон қилган эди.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Байденнинг режаси Исроил томонидан таклиф қилинганидан фарқ қилишини айтган ва янги шартлар қўшишни талаб қилган. Нетаньяху Исроил армиясини Нетзарим ва Филаделфия коридорларини ишғол қилишни давом эттиришга, шунингдек, Рафаҳ ўтиш жойини назорат қилишга чақирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ҲАМАС Байден режаси бўйича ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини эълон қилди