Фото: Times of Israel
Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида жойлашган ҲАМАС бригадасини тор-мор этди ва унинг 2308 нафар жангчисини йўқ қилди. Бу ҳақда Times of Israel хабар берди.
«Рафаҳ бригадаси мағлуб этилди. Унинг тўртта баталйони йўқ қилинди ва биз шаҳар ҳудудини назорат қилиш операциясини якунладик», деди генерал Ицик Коэн журналистларга.
Унинг қайд этишича, ҳарбий муҳандислар бир-бирига боғланган 203 та ер ости туннелини ҳам аниқлаган. Улар Мисрдан Филаделфия коридори - Ғазо секторининг Миср билан чегара чизиғи орқали Рафаҳгача чўзилган. Генералнинг қайд этишича, ҳарбийлар ўтиш йўлакларининг кўпини вайрон қилган. ЦАҲАЛ шунингдек, Миср чегараси остидан ўтган тўққизта йўлакни аниқлади, аммо улар аллақачон кўмилиб кетган эди.
ЦАҲАЛ маълумотларига кўра, ҲАМАС биринчи навбатда Филаделфия коридоридаги туннеллардан қурол олиб ўтиш учун эмас, балки узоқ масофага учувчи ракеталарни сақлаш учун фойдаланган. ҲАМАС Миср чегарасига яқин жойларда ракеталарни атайин ўрнатган, чунки Исроил мисрликларга жароҳат етмаслиги учун бу жойларга зарба бермаслигини билган.
Шу билан бирга, ЦАҲАЛ фикрича, ҲАМАС қурол-яроғининг катта қисмини ер ости туннеллари орқали эмас, балки Рафаҳ назорат пункти орқали олган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден 15 январда миллатга хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади
Трампга Гренландия нима учун керак?
"Яндекс" асосчиси Аркадий Волож ўзига қўриқлаш хизмати ёллашига ким сабабчи бўлди?
Украинада энг кенг тарқалган жиноят: Армиядан қочиш!
Путин ва Трамп қачон учрашиши мумкин?
Истеъфодаги подполковник: Украина ҳарбийлари ярадор хизматдошларини ташлаб, қочиб кетишди
АҚШ Венесуэла президенти Мадуро ҳақидаги маълумот учун 25 миллион доллар мукофот тайинлади
Нима учун Лос-Анжелес ёнмоқда?