
Фото: Raadio 4 - ERR
Доналд Трамп Камала Ҳарриснинг яна дебат ўтказиш таклифини рад қилди.
«Мағлуб бўлган боксчи яна жанг қиламан, реванш оламан дейди», — сўз ўйини қилган Трамп ўзини Ҳаррис билан ўтган дебат ғолиби санамоқда.
Яхшиси, Ҳаррис тўрт йил давомида уддалай олмаган мажбуриятларига диққатини қаратсин, дея қўшимча қилган Трамп учинчи дебат ўтказилмаслигини айтди.
10 сентябрда ўтган дебат кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Трамп ўзича ғолиб, аммо Reuters ва Ipsos ўтказган охирги сўровлар натижалари амалдаги сайловолди курашида вице-президент Камала Ҳаррис сайловчилар томонидан кўпроқ қўлланаётганини кўрсатмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар