Фото: AFP
Париж суди икки француз аёлни Франция президенти Эммануэл Макроннинг рафиқаси Брижитга туҳмат қилгани учун жами 13,5 минг евро миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда BFMTV хабар берди.
Маълум қилинишича, аёллар Брижит гўё эркак бўлиб туғилгани ҳақида миш-миш тарқатган. Эндиликда улар президент рафиқасига етказилган маънавий зарар учун 8 минг евро ва яна 5 минг евро — даъвогар сифатида иштирок этган унинг укаси Жан-Мишель Тронега тўлаши керак.
Брижит Макрон эркак бўлиб туғилгани ҳақидаги даъволар бўйича икки аёл устидан суд жараёни 2024 йил июнь ойида бошланган. 2022 йил улар Брижит эркак бўлиб туғилганини ва унинг ҳақиқий исми Жан-Мишель эканини “тасдиқловчи” видеони чиқарган. Видео вирусга айланиб, Франциянинг биринчи хонимида норозилик уйғотган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди