Фото: Правила жизни
“Hotels.cом” меҳмонхоналарни брон қилиш онлайн сервиси ўзининг навбатдаги йиллик ҳисоботини эълон қилди, деб ёзади “Правила жизни” нашри. Унда дунё бўйлаб меҳмонхоналарда энг кўп унутиб қолдириладиган предметлар рўйхати ҳам ўрин олди.
Меҳмонлар асосан телефонни зарядловчи қурилмалар, косметика воситалари, ҳожатхона буюмларини олиб кетишни ёдидан чиқаради. Қизиқарлиси, тасодифан қолдириб кетилган буюмлар орасида қимматбаҳо нарсалар: 6 миллион долларлик Rolex соати ва Hermes Birkin сумкасини ҳам учратиш мумкин.
Бундан ташқари, хорижий сайёҳлар меҳмонхоналарда ғайриоддий предмет ва ҳатто ҳайвонлар: калтакесак, жўжа каби митти дўстларини қолдириб кетишган. Қайд этилишича, уй ҳайвонлари ўз эгаларига албатта топширилган.
Меҳмонхоналарда ташлаб кетилган буюмлар орасида қимматбаҳо Ferrari машинасининг калити, протезлар, автомобиль шиналари ва ҳаттоки қурилиш қувурлари ҳам топилган.
Шунингдек, “Hotels.cом” ўз ҳисоботида меҳмонларга хизмат кўрсатиш сервисига келиб тушган ноодатий сўровлар ҳақида ҳам маълумот берди. Ташриф буюрувчилар меҳмонхона ходимларидан ваннани Эвиан суви билан тўлдиришни, уй ҳайвонлари учун индивидуал меню тузишни ва ўз хонасига куйган тост, икрали ҳот-дог ва янги соғилган эчки сутини етказиб беришни сўраган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди