
Фото: Telegram / V_Zelenskiy_official
Россия армияси 15 сентябрь куни Украинанинг Харьков шаҳрига бошқариладиган авиабомбалар билан ҳужум қилди. Ҳодиса оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский хабар берди.
Ҳужумни Харьков шаҳри мери Игор Терехов ҳам тасдиқлаган. У Россия томонидан бошқариладиган авиабомбалар қўлланилганини айтган. Кўп қаватли турар жой биноси зарар кўрган.
“Харьковда қутқарув операцияси давом этмоқда. Россиянинг авиабомбалар билан зарбаси. Оддий турар-жой биноси, кўп қаватли уйга зарар етган. 9 ва 12-қаватлар оралиғида ёнғин ва ўпирилишлар кузатилган. Ҳозирда 30 га яқин ярадорлар, шу жумладан болалар борлиги маълум”, — деган Зеленский.
У яна бир бор Украинага Россия ҳарбий авиациясидан ҳимояланишга ёрдам беришга чақирган.

Фото: Telegram / V_Zelenskiy_official
“Дунё Россия ҳарбий авиациясидан, ҳар куни украиналикларнинг ҳаётига зомин бўлаётган ўнлаб бошқариладиган бомбалардан ҳимояланишга ёрдам бериши керак. Бу террорни тўхтатиш мумкин. Аммо бунинг учун объектив зарур бўлган кучли қарорлар олдидаги қўрқувни тўхтатиш керак. Бу урушни фақат қатъият билан адолатли якунлаш мумкин. Айнан қатъият террордан самарали ҳимоя қилади”, деган Украина президенти. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар